7 Август

Андижон вилояти Избоскан туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди. 

5 Август

Андижоннинг Шаҳрихон тумани Пахтакўл маҳалласи аҳолиси кетмон ва болта учун соп тайёрлаш билан шуғулланади. Уларнинг асосий даромади мана шу ҳунардан. Битта хонадонда кунига ўртача 200-300 та даста ясалади.

3 Август

Интернетда видеомурожаат билан чиқиб, қариндошлари қамалгани ва ўзи чорасиз қолганини айтган қизалоқдан унинг қариндошлари ўзларининг қабиҳ мақсадлари йўлида фойдаланишган, дея маълум қилди ИИВ матбуот хизмати. Маълум бўлишича, қизчанинг қариндошлари ҳоким ўринбосари ва банк филиали раҳбарини дўппослагани сабаб қамоққа олинган, қизча холасининг қарамоғига топширилган.

1 Август

Ушбу лавозимда Дилшодбек Каримов иш бошлаган.

31 Июль

Келинчаксой кўпчиликка маълум Арашан булоғи ва кўллари томон элтувчи йўлда жойлашган. Чўпонлар айтган афсонага кўра, совуқда боласини бешикда тебратиб турган келинчак музлаб, тошга айланиб қолган ва шу сабабдан бу атрофларни келинчаксой деб аташади. "Манзил" шу ерда тирикчилик қилаётган чўпонлар ва ёзнинг иссиғигача сақланадиган қорларни кўрсатишга қарор қилди.

30 Июль

Андижонда 41 ёшли эркак Ўзбекистон президенти ва вилоят ҳокимини ҳақорат қилгани учун 2 йил-у 2 ойга қамалди. Вилоят суди раиси Талъатжон Мелибоев Kun.uz саволига жавобан маълум қилишича, воқеа юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар тўлиқ эмас.

29 Июль

862 миллион сўмлик совуқ қуролларни олиб кириш режаси амалга ошмади.

28 Июль

Фарида Ҳошимова 64 ёшида талабалик бахтига муяссар бўлди. Пенсия ёшида ўқишга кириш ҳам, уни давом эттириш ҳам осон эмаслиги аниқ. У нега кексайганда ўқишга киришга қарор қилгани, уйдагиларининг қаршилигини қандай енггани ҳақида Kun.uz'га ҳикоя қилиб берди.

27 Июль

Ижтимоий тармоқларда «Марҳамат тумани ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи муштлашди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 15:44 да Андижон шаҳар Қўриқлаш бўлимига ходимлар томонидан қўриқланаётган Чоргузар кўчаси, 12-уйда жойлашган 2-сонли туғуруқхонадан "ташвиш" хабари келиб тушган.

22 Июль

Кеча, 21 июль куни соат 13:45 да Андижон шаҳар Й.Отабеков кўчасида жойлашган чуқурлиги 10 метр бўлган ерости қувури (канализация)га 2 нафар фуқаро таъмирлаш мақсадида тушиб, чиқа олмаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида 45 000 сўмдан мол гўшти сотилмоқда.

Кўпроқ янгилик
Top