Ўзбекистон | 17:50 / 06.02.2024
19460
2 дақиқада ўқилади

Президент топшириғига кўра лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилган яна бир туман ҳокими ишдан кетди

Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими Муҳаммадмусо Обидов лавозимдан озод этилди. Туманга янги ҳоким тайинланган.

Абдужалилов Эргашали Абдуқурбонович Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эргашали Абдужалилов

Эргашали Абдужалилов 1985 йили Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда ИИВ академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимларда мутахассис, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари ҳамда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Эргашали Абдужалилов мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Олтинкўл туманига 2022 йил май ойидан буён Муҳаммадмусо Обидов ҳокимлик қилаётганди. 

Муҳаммадмусо Обидов

16 январ куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Абдулла Ариповга 9 та туман ҳокимининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилганди. Ушбу рўйхатда Олтинкўл тумани ҳокими Муҳаммадмусо Обидов ҳам бор эди.

Январ ойи охирида ижтимоий тармоқларда Обидов ишдан кетгани ҳақида хабар тарқалган, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати эса бу маълумотни рад этиб, ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатганди.

  • Бундан олдинроқ президент бош вазир Абдулла Ариповга лавозимга лойиқлигини ҳал қилишни топширган туман ҳокимлари қаторида бўлган Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев вазифасидан озод қилинганди

Мавзуга оид