Корея ер, инфратузилмалар ва транспорт вазирлиги фикрича, миллий хавфсизлик масалалари хариталарни Google компаниясига топширишдан кўра муҳимроқ ва фойдалироқдир.
Жанубий Корея қонунлари, хариталар, шу жумладан ҳарбий иншоотлар жойлашувига оид маълумотларни мамлакат ҳудудидаги серверлардан фойдаланмайдиган хорижий компанияларга беришни тақиқлайди. Google эса барча маълумотларни Жанубий Кореядан ташқарида сақлайди.
Таъкидланишича, эндиликда, Google компанияси Жанубий Кореяда Google Maps хизматини таклиф эта олмайди.

