Компаниянинг патент аризасига кўра, жўнатмани парашютда ташлаш тизими дронлар мижоз ёнига тушиш учун вақт ва энергия захираларини сарфламаслиги учун ўйлаб топилган.
Ҳужжатда айтилишича, товарни ташлашда оддий парашютлар ярамайди. Шунинг учун тизим бошқарилувчи бўлади. У буюртмани ҳам тик, ҳам парабола бўйича тушира олади. Бунда парашют траекторияси тушишни барқарорлаштириб, турли тўсиқлардан айланиб ўтиб ёки пакетни қийин борилувчи ерларга йўналтириб, закрилка тизимини бошқарадиган радиочастотали модул билан назорат қилинади.
2016 йил декабрида компания учувчи омборлар технологиясига патент олишга ариза берган. Компанияда дирижаблларда жойлаштирилган учувчи омборларни учириш режалаштирмоқда.
Бундай омборлардан жўнатмалар оддий дронларда ва товарни буюртмачига белгиланган траектория бўйича туширувчи планерлар ёрдамида етказилиши керак.

.


