Демак, эрталабки мукаммал нонушта формуласи қуйидагича: мураккаб углевод ва оқсил, шунингдек ёғлар манбаи.
Оқсилга бой маҳсулотлар - пишлоқ, творог, тухум, ёнғоқлар ва бошқалар. Нофаол углеводлар - бу турли бўтқалар, жавдар нон ва ҳ.к. Фойдали ёғлар - бу зайтун ёки ерёнғоқ ёғлари, турли ёнғоқлар, авокадо, зайтун.
Инсон ўз нонуштаси рационини тузаётганда ҳар туркумдан бир жуфт маҳсулотдан олса бўлади - шунда эрталабки нонушта учун мукаммал рацион ҳосил бўлади.
Асосийси, нонуштани ўтказиб юбормаслик ҳамда фақат қаҳва ёки чой билан кифояланмаслик.

