Таъкидланишича, Сеул ва Вашингтон, шунингдек, Токио билан бирга сентябрь охири-октябрь бошида биргаликда машғулотлар ўтказмоқчи.
Бундан ташқари, АҚШ Гуамдаги базасига Шимолий Кореяни огоҳлантириш мақсадида B-1B стратегик бомбардимончиларини ташлаши кутилмоқда.
Аввалроқ Жанубий Корея ва АҚШ президентлари телефон суҳбати ўтказиб, унинг доирасида Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтиришга келишиб олишгани маълум қилинганди.

