Британиянинг Солсбери шаҳрида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ўзига келди ва гапира бошлади. Бу ҳақда Sky News телеканали бошловчиси маълум қилди, у маълумот манбасини ошкор этмаган.
Sputnik хабарига кўра, телеканал эфирида Скрипаль «энди ўта оғир аҳволда эмаслиги, даволаниш яхши реакция бераётгани, у ўзига келгани ва гапира бошлагани» ҳақида маълум қилишган.
У ердан таъкидлашларича, полиция яқин вақт ичида собиқ полковник билан суҳбатлашишдан умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалнинг аҳволи яхшилангани хабар қилинганди.


