Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган.
Президентлар пойтахтдаги Махтумқули кўчасига бориб, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.
Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.

