Хўжаев 2017 йил мартидан августгача президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлади. Кейинчалик Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тахминларга кўра, Асаджон Хўжаев мамлакатдаги энг йирик «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали оммавий ахборот воситаларида етарли даражада ёритилмагани туфайли лавозимидан олинган.

2011-2012 йилларда Хўжаев Интеллектуал мулк агентлиги, 2012-2017 йилларда - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига раҳбарлик қилган.