«Гап россиялик криминалист-экспертлар ҳақида боряпти. Улар бу ҳудудда маҳаллий ҳукумат илтимоси билан бўлади ва уларга терактни тергов қилиш ишларида ёрдам беради. Бор гап шу», - дейди Захарова.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 4 сентябрь куни украиналик журналистнинг Захарченко ўлимини тергов қилишда «ДХР» ҳукуматига ёрдам тақдим этишнинг қонуний асослари ҳақидаги саволига изоҳ беришдан бош тортганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина разведкаси Захарченкога суиқасдни ким ташкиллаштирганини маълум қилганди.

