Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бошига ёғилган, ҳамма ерни вайронага айлантирган чиройли номга эга тропик тўфонлар ҳақидаги маълумотлар тез-тез қулоғимизга чалинади. Ер шарининг бошқа минтақаларида нисбатан тинч, масалан, Атлантик океани қирғоқларида кучли тўфонларнинг содир бўлиши – кам кузатиладиган ҳолат.
Тинч океанида кўплаб тўфон ва тошқинларнинг содир бўлишининг асосий сабаби сувнинг ҳароратидир. Унинг ўртача йиллик кўрсаткичи 19,4 °С, айрим ҳудудларда эса 29 °С даражага ҳам етади!
Исиган сувнинг катта майдони сув буғининг улкан ҳажмда ҳосил бўлишига замин яратади. У эса атмосферага кўтарилиб, булутга конденсация бўлади, кейин эса тўфон шамоллари ва сувдаги катта тўлқинларни қўзғатиб, ёғингарчилик кўринишида ерга тушади. Ўзининг кучини қўллаб-қувватлаш учун бу каби тўфонлар нам ҳаво билан доимий тўйиниши лозим, шунинг учун қуруқликда циклон дарҳол ўз кучини йўқотади.
