Қайд этилишича, портлаш унчалик кучли бўлмаган. Сезиларсиз моддий зарар етган, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Консуллик бўлими ҳудудида сапёрлар иш олиб бормоқда.

Аввалроқ ташқи кузатув камералари мотоциклда икки киши яқинлашиб, элчихона ҳудудига номаълум буюмни улоқтириб кўздан ғойиб бўлишганини тасвирга олган. 

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Афина марказида ёндириб юборилган мотоцикл топилган. Полиция мазкур воқеалар орасидаги боғлиқликни текширмоқда.