Тантанали маросимда Мудофаа вазирлиги кадрлар тайёрлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарҳод Шерматов, Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Ўзбекистон миллий университети ректори А.Мараҳимов, ота-оналар ҳамда олий ўқув юртлари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, курсантларни Қуролли Кучлар сафига киришлари муносабати билан қутладилар.







Ҳар йили олий ўқув юртлари Ҳарбий ўқув факультетлари 3-курс курсантлари Қуролли Кучлар сафига кириш олдидан ўз хизмат бурчларини садоқат билан адо этиш тўғрисида қасамёд қилишади.

