"Сўзга чиққан депутат ҳамкасбларимиз мутахассислардан бунақа тартибни киритишни асослаб беришни сўрашди, бироқ тайинли жавоб бўлмади. Мен ҳам бунақа йиғимни жорий қилишда экологик вазиятни яхшилаш бош мақсад эканлигига шубҳам борлигини билдирдим. Шундоқ ҳам қиммат автомобиллар утилизация йиғими жорий қилинса янада қимматлашмаслигига ким кафолат беради? "Экология" жудааа яхши баҳона топилди".

Кушербаевнинг қайд этишича, фракция аъзоларининг эътирозларидан кўриндики қонун лойиҳаси овозга қўйилса қўллаб-қувватланмайди, шу боис илтимосга кўра, маълум муддатга кун тартибидан чиқариб ташланди. 

"Бунақа кўриниш ва аҳволдаги лойиҳани яқин орада ўтказмасак керак. Агар яна... Хуллас ҳаммага инсоф ва чидам...", дея фикрини якунлайди Расул Кушербаев.