Ёмғирлар қўшни Бихор, Ражастон ва Уттаракханд штатларини ҳам қамраб олган. Шимолий Ҳиндистоннинг бир неча туманида 30 сентябргача барча мактаблар ёпилган. Темир йўл излари сув остида қолгани сабабли бир қатор поездлар қатнови бекор қилинган.
Об-ҳаво мутахассислари Уттар-Прадеш ва яқин атрофдаги ҳудудларда яқин 2 кун ичида “кучли ёмғирлар” кузатилишидан огоҳлантирган.

