2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди — 1,7 млн киши.

Шунингдек: 

  • дам олиш — 248,3 минг киши; 
  • ўқиш мақсадида — 19,5 минг киши;
  • даволаниш — 15,3 минг киши; 
  • хизмат юзасидан — 6,8 минг киши.