Аввалроқ Марказий банк 18 сентябрдан бошлаб тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтираётгани маълум қилинганди. Бу ҳақдаги қарор Марказий банк Банк назорати қўмитасининг 15 сентябр кунги йиғилишида, сўнгра регулятор раҳбарияти томонидан қабул қилинган. 

Марказий банкнинг талаби билан хўжалик юритувчи субъектлар валюта операцияларини фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда амалга ошира олиши белгиланганди. Тадбиркорлар хорижий валюта сотиб олиш учун банкнинг тегишли тузилмасидан ижобий хулоса олиши керак эди. Банклар янги талабларни бажармаган тақдирда валюта биржасидаги иштироки чеклаб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Энди эса банкларга 15 сентябрда қабул қилинган қарорни ижросиз қолдириш лозимлиги билдирилди.