Гулистон шаҳри ҳокими Дадабаев Тўлқинжон Тўланович соғлигидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Гулистон шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажариш ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботиров Ғайрат Ахматович зиммасига юклатилган. 

Тўлқинжон Дадабаев шаҳар ҳокими сифатида 2019 йил 25 февралидан буён фаолият юритиб келаётган эди.