Жамият | 15:17 / 24.06.2022
45359
1 дақиқада ўқилади

Тойлоқда ЙТҲ оқибатида ИИБнинг икки ходими ва бир фуқаро ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани марказида содир бўлган автоҳалокатда икки нафар ИИБ ходими ҳалок бўлган. Бу маълумотни Kun.uz'нинг бир нечта манбаси тасдиқлади.

Фото: KUN.UZ

Автоҳалокат 2022 йил 23 июн тунги соат 01:00 ларда А-377 Самарқанд – Айний халқаро автомобил йўлининг Тойлоқ тумани марказидан ўтувчи қисмида содир бўлган. Тойлоқ туман ИИБ ходими бошқарувида бўлган «Matiz» машинаси туман марказидаги йўлдан қайрилиб олаётганда Самарқанд – Тойлоқ йўналишида ҳаракатланиб келаётган қора рангли «Malibu» уни уриб юборган. Оқибатда «Matiz» ҳайдовчиси ва машинадаги икки йўловчи ҳалок бўлган. Йўловчилардан бири ҳам ИИБ ходими бўлган.

Kun.uz манбасига кўра, ҳалок бўлган ИИБ ходимлари Тойлоқ туманидаги иккита маҳаллада профилактика инспектори бўлиб ишлаган. Ҳалок бўлган фуқаро эса 1960 йилда туғилган бўлиб, Тепақишлоқ маҳалласида яшаган. 23 июн куни марҳумларнинг жаноза маросими ўтказилгани айтилмоқда.

Мавзуга оид