Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика ҳудудларида манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кучайтирилади
Республика ҳудудларида жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари, автомобиль йўллари четлари, ижтимоий объектлар, ташкилотлар ҳудудини ҳамда фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларини янада кўкаламзорлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Қуйидагилар:
Жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида манзарали дарахт ва бута кўчатларини экишнинг прогноз кўрсаткичлари, талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш манбалари;
Жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида экиш учун кўчат етказиб бериш прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.
Манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини шартнома асосида етказиб бериш ҳамда экиш ишларини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда туман (шаҳар)лар ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби ташкил этилади.
Қуйидагилар Республика ишчи гуруҳи (Раматов), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар ҳудудий ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
мазкур фармойиш билан белгиланган кўчатларни сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш, тўловларни олдиндан амалга ошириш, кўчат етказиб бериш ва экиш бўйича кунлик мониторинг юритиш;
кўчат экиш ва экилган кўчатларни тўлиқ ундириб олиш учун суғориш ишларини ташкил этиш бўйича юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш;
ҳар ҳафтанинг жума куни ҳудудий (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар) ишчи гуруҳлар кўчат экиш бўйича таҳлилий маълумотларни республика ишчи гуруҳига киритиш;
ҳар ҳафтада республика ишчи гуруҳи томонидан таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этиш.
Республика ишчи гуруҳи (Ш.Абдуразаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда:
белгиланган тартибда жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида экиладиган дарахт кўчатларининг ягона электрон базасини яратиш ва электрон базага ҳудудларда экилган кўчатлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам киритиб борилишини ташкил этиш;
фармойишда белгиланган кўчатларни сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш, тўловларни олдиндан амалга ошириш, кўчат етказиб бериш, экиш бўйича республика миқёсида кунлик мониторинг юритиш ҳамда жойларда экилган кўчатларнинг ҳолати тўғрисида ҳар ҳафтанинг жума кунлари “Республика ишчи гуруҳи”га таҳлилий-танқидий ахборот тақдим этиб бориш;
экилган дарахт кўчатларини мавсум давомида парваришлаш, уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва пайҳон этилишининг олдини олишни назорат қилиш вазифалари топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари белгиланган миқдордаги кўчатлар ҳамда қаламчаларни олиш истагини билдирган республика бўйича ҳудудлардаги ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда ташкилотларга шартнома асосида ва қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли билан ташкилотларнинг ушбу тадбирлар учун кўзда тутилган маблағлари ҳисобидан етказиб берилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
15:50 / 10.01.2024
Орол денгизи қуриган тубини кўкаламзорлаштириш бўйича навбатдаги мавсумга тайёргарлик бошланди
11:24 / 24.11.2023
Янги қуриладиган уйларга кўкаламзорлаштириш тадбирлари бўйича талаб кучайтириляпти
21:21 / 14.12.2022
Руҳий саломатлик сири: деразадан 3 та дарахт кўриниб туриши керак
11:03 / 19.09.2022