Ўзбекистон | 11:03 / 19.09.2022
7108
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг “Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

2023-2027 йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди. Унга кўра, ҳар йили 7 млнга яқин мавсумий гуллар, 75 мингдан кам бўлмаган миқдорда дарахт кўчатлари ва буталар экилиши назарда тутилмоқда.
 
Бош режада йил якунига қадар ёғингарчилик мавсумларида шаҳар ҳудудларида сув тўпланиши ва сув тошиши мумкин бўлган манзиллар рўйхатини аниқ шакллантириш ва бартараф қилиш чораларини кўриш назарда тутилмоқда.

Қуйидаги вазифалар белгиланмоқда:

  • 2024 йилга қадар пойтахт яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман ҳокимликларига атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага мансуб бўлган корхоналари атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларни ўрнатилиши назорат қилишни юклатиш;
  • шаҳар ва туманлар марказлари кўчаларидаги ирригация тармоқларини хатловдан ўтказиб, тармоқларни жорий таъмирлаш ва янгилаш чораларини кўриш;
  • дарахтларни зараркунанда ҳашаротлардан сақлаб қолиш учун чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
  • 2022-2024 йилларда шаҳардан ўтадиган каналлар (62 км қисми) қирғоқ бўйларини ободонлаштириш, каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳлар ташкил этиш.

Мавзуга оид