Ўзбекистон | 13:29 / 18.03.2021
3308
2 дақиқада ўқилади

Навоийда спиртли ичимлик сабаб содир бўлган келишмовчилик пичоқбозлик билан якунланди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ичкиликбозлик оқибатида келиб чиққан жанжал бир кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Навбаҳор туманининг Қалқон ота маҳалласида яшовчи фуқаро М.A. 2021 йилнинг 16 март куни Тошработ маҳалласида яшовчи таниши Ш.Ғ. билан унинг хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Ичкилик таъсирида 40 ёшли A.М. 52 ёшли Ш.Ғ.нинг юзига мушт туширган. Бундан ғазабланган Ш.Ғ. эса ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак қисмига бир маротаба урган. Оқибатда, A.М. олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Навбаҳор туман прокурори томонидан фуқаро Ш.Ғ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Таъкидланишича, ушбу жиноят вилоят ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев иштирокида Тошработ маҳалласида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, унинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган.

Мавзуга оид