Ўзбекистон | 11:25 / 11.05.2018
81997
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Рамазон ойи 17 май куни бошланади

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этишди.

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, йиғилишда Рамазон ойи фазилатлари ҳақида гаплашилди, ифторлик масаласида кимўзарга беллашмаслик сўралди.

Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Астрономия институти илмий хулосаларига асосан, Рамазоннинг биринчи куни 17 май куни бўлишини эълон қилган. Бу эълон бугун жума намозида имом-хатиблар томонидан аҳолига етказилади.

Эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойи муносабати билан сайт таҳририяти барчани табриклайди ва барчага эзгу ва хайрли амаллар ҳамроҳ бўлишини тилаб қолади.

Мавзуга оид