Спорт | 10:05 / 19.07.2023
17852
1 дақиқада ўқилади

Профессионал футбол ташкилотлари солиқлардан озод этилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгаришга биноан, футбол клублари, ЎФА ва ПФЛ ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан 2026 йилгача озод қилинди. Чет элдан жалб этилган футболчилар ва мутахассислар ҳам даромад солиғини тўламайдиган бўлди.

Фото: Tribuna.uz

Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.

2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

  • барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);
  • ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;
  • Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид