Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда директор хонасида шериклари билан қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган. У ишдан бўшатилган.
Чортоқ туманидаги 8-умумтаълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 декабр куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда мактаб директори ўз хизмат хонасида шериклари билан қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинган.
Шунингдек, вилоят ва туман масъуллари иштирокида мактабда муҳокама йиғилиши ўтказилиб, директор томонидан содир этилган ҳолат танқид остига олинган.
Олдинроқ Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинганди.
Мавзуга оид
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифа”га ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:43 / 27.11.2024