Ушбу корхона фаолияти ўрганилганда, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланди, дея хабар берди қўмита.
Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан интернет орқали ташкил этиладиган ўйинларнинг рекламаси тақиқланган.
Реклама қилиш тақиқланган маҳсулот ҳақида реклама тарқатганлик – 100 БҲМ (бугунги кунда 41 млн 200 минг сўм) жаримага сабаб бўлади.
Аввалроқ, Рақобат қўмитаси букмейкерлик хизматларини тарғиб қилувчи веб-сайтларни блоклагани хабар қилинганди.











