Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт давлат раҳбарлари Истанбулда Сурия бўйича музокара ўтказади
Фото: РИА Новости / Михаил Воскресенский
Истанбулда Туркия, Россия, Франция президентлари ва Германия канцлери ўртасида Сурия масаласи бўйича учрашув бўлиб ўтади.
Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалиннинг билдиришича, Анқара ушбу учрашувдан Сурия бўйича йўл харитаси ва конституция лойиҳаси борасида келишувни кутмоқда.
"Мазкур саммитда Суриядаги вазиятни қандай сиёсий шаклда ҳал қилиш мумкинлигини ишлаб чиқишни муҳокама қилишга эътибор қаратамиз. Саммит доирасида Сурия бўйича йўл харитаси ва конституциясининг асосий моддалари борасида келишувга эришилишини кутмоқдамиз", — деди Қалин.
Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар саммит доирасида россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашишини ва у билан Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришни муҳокама қилишини билдирди.
"Биз Идлибда аҳоли тинч ва хотиржам яшашини таъминлашни истаймиз. Шанба куни Сергей Шойгу билан бу ва бошқа масалаларни муҳокама қиламиз ва ўйлайманки, мазкур учрашувдан сўнг Суриядаги вазият барқарорлашиши тезлашади", — деди Акар.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026