Жанубий Корея президенти уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади
13-15 июн кунлари Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Меҳмон Тошкентдан ташқари Самарқанд шаҳрида ҳам бўлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон–Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Савдо, инновациялар ва технологиялар алмашинуви, энергетика, электроника ва электротехника, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги қўшма дастурлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, минтақавий, шу жумладан “Марказий Осиё – Корея Республикаси” форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Саммит якунлари бўйича бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Президент Юн Сок Ёл Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрида ҳам бўлади.
Мавзуга оид
23:27 / 08.11.2024
Жанубий Корея президенти рафиқаси атрофида юз бераётган можаролар туфайли узр сўради
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
10:10 / 20.09.2024