Жамият | 11:10 / 10.10.2024
2092
1 дақиқада ўқилади

Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. 

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Б.И. (фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Б.Р.га Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб бериб, эвазига 9 300 долларни қўлга киритганлиги аниқланган.

Текширув давомида Б.И. томонидан 500 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид