Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти рафиқаси атрофида юз бераётган можаролар туфайли узр сўради
Мамлакатнинг биринчи хоними Ким Гон Хи қимматбаҳо Dior сумкасида кўриниш берганидан кейин кўплаб танқидлар остида қолиб кетди.
Жанубий Корея президенти рафиқаси атрофида юз бераётган можаролар, жумладан, унинг қимматбаҳо Dior сумкасида кўриниш бергани ва акциялар билан боғлиқ фирибгарликда гумонланаётгани учун узр сўради, деб хабар беради BBC.
Телевидение орқали мамлакат халқига мурожаат қилган Юн Сок Ёл рафиқаси Ким Гон Хи ўзини яхшироқ тутиши керак бўлганини айтди, шунингдек, у аёлининг номига билдирилаётган айрим айбловлар «бўрттириб кўрсатилаётгани»ни қўшимча қилди.
Жанубий Корея президенти биринчи хонимнинг расмий мажбуриятларини назорат қилиб борадиган офис тузишини маълум қилди. Аммо у рафиқасининг фаолиятига оид тергов ўтказилишини рад этди.
2023 йил охирларида YouTubeʼдаги Voice of Seoul каналида Ким Гон Хи қиймати 3 миллион вон (2,2 минг АҚШ доллари) турадиган Dior сумкасини қабул қилиб олаётгани тасвирланган видео эълон қилинганди. Видео уни совға қилган шахснинг соатидаги яширин камерага тушириб олинган.
Апрел ойида Юн Сок Ёл ушбу видеотасвир «сиёсий мақсадларда» сиздирилганини айтиб, кечирим сўрамаган эди. Жанубий Корея ҳукуматига мухолиф Демократик партияси президентнинг бундай муносабатини «шармандалик» деб атаганди.
Мазкур можаро Юн партиясида ҳам бўлинишларга олиб келди: Халқ партияси етакчиларидан бири Ким Гон Хини ўзининг ҳашаматли ҳаёти билан танилган Франция қироличаси Мария Антуанетта билан қиёслади. Мухолифат партия, шунингдек, биринчи хонимни анчадан буён акциялар нархи билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларида айблаб келади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026