Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: буюртмачи талабани молиялаштириб, кейин ишга қабул қилади
Ҳукумат қарори билан “Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унга кўра, бакалавриатнинг 2-курси ва ундан юқори босқичларида ўқиётган талабаларнинг контракт тўловлари иш берувчилар томонидан қоплаб берилиши, таълим якунланганидан сўнг эса уларни ишга қабул қилиш тартиби белгиланади.
Фото: Kun.uz
Низомга мувофиқ, мазкур механизм орқали талабалар ўз ўқишини давом эттириш учун молиявий қўллаб-қувватлов олиши, иш берувчилар эса ўз эҳтиёжига мос кадрларни олдиндан тайёрлаш имкониятига эга бўлиши кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, олий таълим ташкилоти, талаба ва буюртмачи ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларда буюртмачи сифатида ишчилар сони 50 нафардан ортиқ бўлган ёки қиймати камида 1 млн АҚШ долларлик инвестиция лойиҳасига эга вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар иштирок этиши мумкин.
Низомда талабаларни саралаб олиш тартиби ҳам белгиланган. Хусусан:
- талабалар ҳар йили 20 сентябргача саралашда қатнашиш учун олий таълим ташкилотига электрон ариза топширади ва унга ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотномани илова қилади;
- сараловда иштирок этиш учун талабгорнинг жорий ўқув йилидаги GPA кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади;
- танлов комиссияси ҳар йили 15 октябргача талабгорларни суҳбат асосида саралаб олишдан ўтказади;
- саралашда буюртмачи вакили хулосаси асосий мезон сифатида қайд этилган.
Шунингдек, низомга кўра, талабалар ўқишни тугатгач, буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан ариза топширади. Уч томонлама шартнома тузган ва таълимни муваффақиятли тамомлаган талабалар битирувдан кейин буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишга қабул қилиниши назарда тутилган.
Мавзуга оид
19:05 / 31.03.2026
Талаба қизларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланиши мумкин
14:35 / 24.03.2026
Энди айрим ўқувчилар давлат имтиҳонини топширмайди
13:14 / 18.03.2026
Миллий табиий мерос объектларини рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди
08:05 / 18.03.2026