Ўзбекистон | 09:41 / 26.10.2025
8256
1 дақиқада ўқилади

Чустдаги «заправка»да портлаш оқибатида бир киши вафот этди

Фото: Видеодан кадр

25 октябр куни Наманган вилояти Чуст туманидаги АЁҚШда портлаш юз бериб, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Соат 18:47 да 112 тизимига туманнинг Бирлик маҳалласида иш фаолиятини тўхтатган автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси борган. Ёнғин юзага келмаган.

Қайд этилишича, 10 тоннали ёнилғи сақлаш цистернасини бошқа жойга кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани ортидан портлаш рўй берган ва пайвандловчи ишчи ҳалок бўлган.

Ҳодиса сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид