Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дипломи махсус синовларсиз нострификация қилинадиган олийгоҳлар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшма қарорига асосан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган таълим муассасаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Инспекция расмий сайтида хабар берилган.
Маълум қилинишича, рўйхат қуйидаги 3 та йирик халқаро рейтинглар асосида ишлаб чиқилган:
TIME рейтинг бўйича 500 талик
ARWU рейтинг бўйича 500 талик
Имзоланган қўшма қарорга кўра, рўйхатдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган фуқароларнинг дипломлари «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра махсус синовларсиз нострификация қилинади.
«Нострификация қилиш учун фақатгина дипломнинг ҳақиқийлиги текширилади», дейилади хабарда.
Ҳозирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, нострификациянинг амалдаги тартибини такомиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари ҳужжатларни онлайн топшириш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
12:58 / 17.09.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
11:23 / 09.06.2025
«Бадавлат аёл» лойиҳаси. Иштирокчилар жиддий муаммоларга дуч келишган
21:46 / 06.05.2025