Ўзбекистон | 19:17 / 21.11.2025
2248
2 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди

Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани ҳақидаги хабарлар рад қилинди.

Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани ҳақидаги хабарлар асоссиз, деб хабар берди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги.

«Ўзбекистонда хорижий давлатларда берилган дипломларни тан олиш «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилади. Бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон дипломларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас. Мазкур давлатларда хорижий давлатлар томонидан берилган таълим олганлик ҳақидаги дипломларни тан олиш уларнинг миллий қонунчилигида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари томонидан берилган дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олгани ҳақида Қозоғистоннинг Zakon нашри хабар берди. Қайд қилинишича, Қозоғистон Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 12 ноябрда тегишли ҳукуматлараро битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Шунингдек, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани ҳақида Turkmenportal нашри ҳам хабар берган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид