Ўзбекистон | 19:58 / 06.04.2019
33059
1 дақиқада ўқилади

«Ўзтрансгаз» раиси ўринбосари «Лукойл» олдидаги қарздорлик туфайли лавозимидан озод этилди

Бахтиёр Анорқулов «Ўзтрансгаз» компанияси раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

«Анорқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Қайта ташкиллаштириш муносабати билан «Ўзбекнефтгаз» марказий аппаратига ўтказилди», – деб маълум қилди компания вакили.

Gazeta.uz маълумот беришича, Анорқуловнинг лавозимидан четлатилишига «Лукойл» олдидаги катта миқдордаги қарздорлик сабаб бўлган.

Аввалроқ «Лукойл»нинг қазиб олиш бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаров Ўзбекистон 2018 йилда Россия компанияси олдида 600 млн долларга яқин миқдорда қарздор бўлиб қолганини хабар қилганди.

Шамсуаров қарздорлик маҳсулотни бўлишиб олиш тўғрисидаги келишувда қазиб олинган газ тўлиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган бўлса ҳам, Ўзбекистон қазиб олинган газнинг бир қисмини ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келганини маълум қилганди.

Мавзуга оид