Владимир Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонда бўлади
Ўзбекистон – РФ раҳбарининг янги муддатга сайланганидан сўнг Хитой ва Беларусдан кейинги учинчи хорижий манзили бўлади. Ўзбекистон ва Россия ўртасида бир нечта ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда маълум қилган Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, ташриф давомида қатор ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
“Ҳозирча шуни айта оламанки, бугун-эртага Беларусга ташриф бўлади, якшанба-душанбада эса – Ўзбекистонга”, – деган Ушаковнинг сўзларини келтирди “Интерфакс”.
Ташриф давомида қандайдир ҳужжатлар имзоланиши кутиляптими, деган саволга, президент ёрдамчиси: “Ҳа, режалаштириляпти. Бир нечта ҳужжатлар” дея жавоб берган.
Ўзбекистон – РФ раҳбарининг янги муддатга сайланганидан кейинги учинчи хорижий манзили бўлади. Владимир Путин 16-17 май кунлари Хитойда бўлган, 23-24 майда эса Беларусда меҳмон бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилганди. Унда Путиннинг Ўзбекистонга кутилаётган давлат ташрифи ҳам муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
17:53
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024