Ҳукумат давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартибини тасдиқлади
Ҳукумат қарори билан давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (ваколатли орган) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 15 февралгача давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказади, 20 мартгача аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади.
Шунингдек, вазирлик 20 майгача хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради, 1 июлгача жамоатчилик муҳокамасини ўтказиб, давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради.
1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхати тузилади ва тегишли хулосалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритилади, 1 октябргача ҳукумат томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади. Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.
Мавзуга оид
18:50 / 14.12.2023
Энг йирик 20 та солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди
11:27 / 07.06.2023
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга берилади
10:36 / 30.05.2023
Рақамли технологиялар вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
10:25 / 31.12.2022