Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли технологиялар вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинди.
Аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни рақамлаштириш мақсадида ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар “3 қадам” тамойили асосида мақбуллаштирилади.
2023 йил 1 декабрга қадар фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил равишда фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та “Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.
2024 йил 1 январга қадар рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шаклини жорий этиш режалаштирилмоқда.
“Рақамли ҳукумат” тизими доирасида қуйидагилар тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади:
- 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб – ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари;
- 2024 йил 1 майдан бошлаб – ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар.
2023 йил 1 августдан бошлаб давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилмоқда:
алоқа соҳасидаги бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
алоқа соҳасидаги маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни лойиҳалаштириш.
2023 йил 1 августдан бошлаб:
- АКТ соҳасидаги халқаро сертификатга эга бўлган давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул ходимларига ўрнатилган устамаларга қўшимча равишда лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорда устама тўланади;
- Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот технологиялари ҳамда рақамли хизматлар жорий этилиши ҳолатини баҳолаш рейтинги билан қамраб олинмаган давлат органлари раҳбарларининг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ушбу идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 30 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
08:30 / 09.06.2026
Ўз давридан минг йиллар олдин яратилган 8 технология
22:36 / 21.05.2026