Ўзбекистон | 10:25 / 31.12.2022
8270
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда давлат функциялари автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими жорий этилади

«Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Президентининг Фармонида белгиланган вазифалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Фото: Dunyo

Адлия вазири  Акбар Тошқулов ўз маърузасида давлат раҳбарининг ушбу фармонидаги қоидалар ҳақида батафсил маълумот берди.

- Фармон нафақат оптималлаштиришга, балки хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан – аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтилади, - деди у. - Гап натижадорликка асосланган ақлли бошқарув ҳақида кетмоқда. Унинг замирида инсонга хизмат қилиш, уларга сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш, яъни уларни рози қилиш ғояси ётади.

Давлат органларининг функциялари қайта кўриб чиқилиши, такрорланувчи, ишламаётган функциялар бекор қилинади, айримлари хусусий секторга ўтказилишини ҳамда республика ҳамда ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестри шакллантирилиши ва юритилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, вазир давлат бюджетидан давлат бошқаруви органларига ажратиладиган маблағларнинг миқдорларини белгилашда мазкур реестрда назарда тутилган функциялар мезон сифатида инобатга олиниши ҳақида гапирди. Бу борада функциялар ягона реестрини электрон тарзда юритиш имконини берадиган “Давлат функциялари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими юритилиши тўғрисида маълумот берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид