Иқтисодиёт | 08:32 / 21.07.2021
18924
1 дақиқада ўқилади

«Росселхознадзор» Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлади 

“Росселхознадзор” 22 июлдан бошлаб Россияга Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди. Бу ҳақда “Росселхознадзор” хабарида айтилган.

Қайд этилишича, бу Тошкент вилоятидан келтирилган помидорларда Tomato brown fruit virus ва Pepino mosaic virus’нинг аниқлангани билан боғлиқ. 

22 июлгача жўнатилган юкларни Россия ҳудудига фақат карантин фитосанитар экспертизасидан ўтганидан кейин олиб киришга рухсат берилади. 

“Росселхознадзор” хабарига кўра, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг Россия бозорига кириши масаласи ҳар бир ҳолат бўйича Ўзбекистон Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш миллий ташкилоти томонидан ўтказилган текширувдан сўнг, шунингдек, ўзбек томонидан рўйхат тақдим этилганидан кейин кўриб чиқилади. 

Мавзуга оид