Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида “закладчиклар” қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Вилоят ИИББ маълум қилишича, тадбир давомида 22-25 ёшдаги 3 нафар шахс 3 грамм синтетик гиёҳвандлик воситасини назоратдаги харидорга 1,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Қўлга олинганлар орасидаги шахс (Х.Ғ.)нинг ёнидан 6 грамм марихуана аниқланди, шериги (Ш.Л.)га тегишли машинадан эса гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус ясалган баклажка топилди.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу шахслар интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотувчилар билан алоқада бўлиб, “закладчик” сифатида фаолият юритгани ва уларга юборилган махсус локациялар орқали синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб тарқатгани аниқланди.
Тезкор тадбир давомида ушланган шахс (Ш.Л.)га юборилган сўнгги локация асосида Қибрай туманида Чинобод маҳалласи ҳудудидан 20 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган жойдан ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026