Жаҳон | 13:27 / 04.06.2024
4587
2 дақиқада ўқилади

Нидерландия Украинага Россияга қарши F-16’дан фойдаланишга рухсат берди

Украинага ваъда қилинган қирувчи самолётлардан фойдаланишда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, деди Нидерландия Мудофаа вазирлиги раҳбари Оллонгрен. «Биз фақат Киевга қурол ўтказяпмиз, улардан қандай фойдаланишни ўзи ҳал қилади», деди у.

Фото: Piroschka Van De Wouw/REUTERS

Нидерландия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам сифатида топширмоқчи бўлган Американинг F-16 қирувчи самолётлари Россиядаги нишонларга зарба бериш учун ишлатилиши мумкин, деди Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен 3 июн, душанба куни Сингапурдаги «Шангри-Ла мулоқоти» конференцияси чоғида Politico нашрига берган интервюсида.

Оллонгреннинг сўзларига кўра, Нидерландия Белгия каби чекловлар қўймайди, унинг бош вазири Александр де Кро Киевни F-16 самолётларининг Россия ҳаво ҳудудида парвоз қилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган. 

Вазир: Украина қуролдан қандай фойдаланишни ўзи ҳал қилади 

«Биз қурол-яроғларни топширганимиз билан бир хил тамойилни қўллаймиз: уларни Украинага топширганимиздан сўнг, ўзлари қандай фойдаланишни ҳал қилади. Биз улардан фақат халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомида кўрсатилган ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишларини сўраймиз, бу шуни англатадики, улар бундан ўзларини ҳимоя қилишда зарур бўлган ҳарбий мақсадларга эришиш учун фойдалана олади», деб тушунтирди вазир. 

Нидерландия Украинага 24 та қирувчи самолётни топширишни режалаштирмоқда. Дания, Норвегия ва Белгия ҳам Киевга F-16 самолётларини ваъда қилди. Дастлабки қирувчилар июн-июл ойларида етказиб берилиши мумкин. Умуман олганда, Украина 45 га яқин самолёт қабул қилиши кутилмоқда. 

Мавзуга оид