Ўзбекистон | 09:00 / 02.05.2020
4792
2 дақиқада ўқилади

"SQB Insurance" 4та вилоятдаги кучли шамол етказган зарарлар бўйича мижозларига суғурта қопламаларини тўлашни бошлади

Фото: SQB Insurance

 “SQB Insurance” жорий йил 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида содир бўлган табиий офат – кучли шамол натижасида суғурта қилдирувчиларнинг мол-мулкига етказилган зарарлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилишни ҳамда суғурта қопламаларини тўлаб беришни бошлади.

Компания ходимлари ўша куннинг ўзида мазкур вилоятлардаги суғурта объектларини кўздан кечириб чиқишни бошлади.

Тезкорлик билан компания ходимлари томонидан суғурта қилдирувчиларнинг мол-мулкларга етказилган зарарлар миқдорини баҳолаш ва суғурта жавобгарлигидан келиб чиққан ҳолда суғурта товонларини тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 01.05.2020 йил ҳолатига 7 та суғурта даъво иши очилган бўлиб ушбу суғурта даъво ишлари бўйича 300,0 млн сўмга яқин суғурта қопламаси тўлаб бериш жараёни бошланди.

Шунингдек, компания томонидан олинган суғурта мажбуриятлари бўйича жорий йилнинг 1-чораги давомида 140 та суғурта даъво иши бўйича 1 529 млн сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Мижозлар ишончини оқлаш ва уларга сифатли сервис кўрсатиш мақсадида аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни электрон ([email protected]) тарзда қабул қилиш амалиёти жорий қилинди.Бу эса мижозлар вақтини тежашга ва карантин даврида ортиқча оворагарчиликларсиз суғурта товонларини олишда енгиллик яратади.

“SQB Insurance” ўз мижозларга сифатли, тезкор ва кафолатланган суғурта хизматлари кўрсатилишини кафолатлайди.

Маълумот учун. “SQB Insurance” савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи “PSB Insurance” суғурта компанияси 2018 йил 28 ноябрда давлат рўйхатидан ўтган.

«PSB Insurance» СК ахборот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид