Жамият | 15:32 / 21.02.2020
4103
5 дақиқада ўқилади

SQB Insurance “SQB Online” платформасини ишга туширди

Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “SQB Insurance” суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Фото: SQB Insurance

Анжуманда давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижроси доирасида суғурта компаниялари, жумладан, “SQB Insurance” томонидан суғурта бизнесига инновацион ёндашиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг талаб ва таклифлари асосида янги инновацион суғурта хизматларини ишлаб чиқиш, бошқарув ва сотув жараёнларига IT-технологияларини кенг жорий қилган ҳолда миллий суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш йўлида қатор ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Хусусан, компания 2019 йил 16 августда умумий суғурта соҳасининг барча 17 класси бўйича мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлганлиги, республиканинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ўз филиалларини очиб, улар сонини 14 тага етказганлиги маълум қилинди.

Аҳолининг барча қатламига мўлжалланган, соддалаштирилган шартларни ўз ичига олган ва, энг асосийси, аҳоли учун қулай нархларда суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

“Менинг оилам”, “Менинг уйим”, “Катта уй”, “KASKO-PREMIUM”, “KASKO-SILVER”, “SWEET HOME”, “MY CARD”, чет элга чиқувчилар (саёҳатчилар)ни суғурталаш ҳамда жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш каби суғурта маҳсулотлари шулар сирасига киради.

Бундан ташқари, компания томонидан бошқарув ва сотув жараёнларига IT-технологияларини кенг жорий қилиш,  мижозларга замонавий, сифатли ва тезкор суғурта хизматларини кўрсатиш мақсадида “SQB Online” платформаси ишга туширилди. Суғурта хизматларининг “Telegram-bot” орқали ҳам сотуви йўлга қўйилган.

Компания ички ва ташқи суғурта хизматлари бозорларида қайта суғурталаш хизматларини ҳам кўрсатиш имконига эга. Айни пайтда шу йўналишда 22 та компания билан ҳамкорлик ўрнатган, “СКАЛА брокер” (Россия) ва “MOI Broker” (Қозоғистон) халқаро қайта суғурталаш брокерлари билан шартномалар тузган. Натижада жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, қайта суғурталаш хизматлари бўйича 394 та шартнома имзолаб, 1,4 млрд. сўм ҳажмида суғурта мукофотлари тушумини таъминлаган.  

Халқаро ҳамкорлик борасида “SQB Insurance”, шунингдек Туркиянинг  REMED Assistance” (Туркия) халқаро ассистанс компанияси билан саёҳатчиларни суғурталаш лойиҳаси доирасида иш олиб бормоқда.

Анжуманда ўтган давр мобайнида компания томонидан амалга оширилган ишлар аниқ кўрсаткичлар доирасида сарҳисоб қилинди.

Унда 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, компания томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 21,1 млрд. сўмни  ташкил этиб, шундан 8,9 млрд. сўм юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, 4,1 млрд. сўми юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини, 1,2 млрд. сўми жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, 607,0 млн. сўми мажбурий суғурталаш ва 6,3 млрд. сўми молиявий қалтисликлардан суғурталаш ва бошқа суғурта турлари ҳисобига тўғри келганлиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 15 724 дона суғурта шартномаси тузилган бўлиб (шундан 85 фоизи жисмоний шахслар, қолган қисми эса юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади), 9 294,8 млрд. сўм суғурта ҳимояси тақдим қилинди. Олинган суғурта жавобгарликларининг 3 709,3 млрд. сўми ёки 39,9 фоизи бошқа қайта суғурта компанияларида қайта суғурталанди. 69 та даъво аризаси бўйича 155,0 млн. сўм миқдорида суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Компания активлари 2019 йил бошига нисбатан 156,3 фоизга ошиб, 46,9 млрд. сўмни, шакллантирилган суғурта заҳиралари миқдори 15,6 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Компания активлари юқори ликвидликка эга бўлиб, унда инвестиция қўйилмаларининг улуши 93,4 фоизга тенгдир.

Маълумот учун. “SQB Insurance” савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи “PSB Insurance” МЧЖ суғурта компанияси 2018 йил 28 ноябрда давлат рўйхатидан ўтган. Компания таъсисчиси (100 фоиз) “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бўлиб, унинг устав капитали 30,0 млрд. сўм ҳажмида тўлиқ шакллантирилган. Компаниянинг дастлабки фаолияти 2019 йил 5 апрелда Молия вазирлиги томонидан берилган СФ 00240-сонли лицензияга мувофиқ бошланган.

Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид