Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кот-д'Ивуар какао нархи тушиши сабабли бюджетини қайта кўриб чиқади
Фото: Reuters
Дунёда какао ишлаб чиқарувчи энг йирик давлат Кот-д’Ивуар ўтган йил ўртасида какао нархи тушиб кетгани сабабли 2017 йил учун бюджетини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакатнинг алоқа, иқтисодиёт ва фан вазири Бруно Коне какао нархининг кескин пасайиши мамлакат иқтисодиётига таъсир қилмаслигига ишончи комиллигини айтган.
"Кот-д'Ивуарда какао нархи пасайганига қарамасдан, бу харажатларга бардош бериш учун захиралар етарли. Бу анчагина пасайиш бўлади, бироқ мамлакат молиявий мувозанатининг йўқолишига олиб келмайди. Бунда ҳеч қандай фожиали нарса йўқ", деб айтган вазир.
Кот-д'Ивуарнинг 2016 йилги бюджет дефицити ялпи ички маҳсулотининг 3,8 фоизини ташкил қилган. Ҳукумат 2017 йилда бу кўрсаткич 3,4 фоизгача қисқаришига умид билдирмоқда.
Мавзуга оид
19:31 / 08.01.2025
Олимлар қиш мавсуми учун энг фойдали ичимликни маълум қилди
17:20 / 04.11.2020
Кот-д'Ивуар аҳолиси президент сайловидан сўнг зўравонликлардан хавфсираб мамлакатни тарк этмоқда
00:58 / 20.08.2020
Швейцарияда “какаоли ёмғир” бўлиб ўтди
21:47 / 12.08.2020