Жамият | 13:04 / 31.07.2018
22094
1 дақиқада ўқилади

15 августдан «Afrosiyob» электропоезди йўл чипта нархлари кескин оширилади

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий «Afrosiyob» электропоезди йўл чипта нархлари 15 август кунидан бошлаб ўзгарганини маълум қилди. 

Чипталар нархи ўртача 34—35 фоизга оширилган.

Қуйида «Afrosiyob» электропоезди янги йўл чипта нархлари билан танишиш мумкин:


Тошкент — Самарқанд:

VIP-класс – 151 000 сўм (15 августгача бўлган нарх — 112 минг сўм)

Бизнес-класс – 105 000 сўм (78 минг сўм)

Эконом-класс – 78 000 сўм (58 минг сўм)

Тошкент — Қарши:

VIP-класс – 209 000 сўм (15 августгача бўлган нарх — 155 минг сўм)

Бизнес-класс – 148 000 сўм (110 минг сўм)

Эконом-класс – 108 000 сўм (80 минг сўм)

Тошкент — Бухоро:

VIP-класс – 243 000 сўм (15 августгача бўлган нарх — 195 минг сўм)

Бизнес-класс – 176 000 сўм (130 минг сўм)

Эконом-класс – 128 000 сўм (95 минг сўм).

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид