Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўров: Энг кўп коррупция қайси соҳада?
Kun.uz турли мавзуларда кун сўрови ўтказишни давом эттирмоқда. Бу сафар сўровнома иштирокчилари энг кўп коррупция қайси соҳада эканлиги ҳақида фикр билдиришди.
Тошкент шаҳрида яшовчи аҳоли вакиллари энг кўп коррупция таълим соҳасида, дея фикр билдирган. Шу билан бирга, қурилиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ҳам коррупция мавжуд, деб ҳисобловчилар ҳам бор.
«Ҳамма соҳада ўзига яраша коррупция бор», дейди фикр билдирганлардан бири.
Шунингдек, сўровномада иштирок этган икки нафар қизалоқ ҳам коррупция ҳақида ўз фикрларини билдириб, уни жуда ёмон деб атади.
«Коррупция Ўзбекистонда жуда ривожланиб кетган, коррупцияни енгиш учун Ўзбекистон халқи бирлашиши керак», дейди сўровноманинг ёш иштирокчиларидан бири.
«Kun.uz сўрови» лойиҳаси давом этади. Агарда сизни қизиқтирган бугунги куннинг муҳим саволлари бўлса, таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Мавзуга оид
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
09:48 / 23.03.2026