Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади
15 ёшли шахматчи Рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида муваффақият қозонди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки билан табриклади.
«Афрўза Ҳамдамовани рапид бўйича жаҳон чемпионатидаги улкан ютуғи билан табриклаймиз! Атиги 15 ёшида у мусобақанинг ҳақиқий сенсациясига айланди, дунё рейтингининг Топ-20 талигига кирди ва иқтидор ҳамда меҳнатнинг чегараси йўқлигини исботлади. Баракалла, Афрўза! Сен халқимизнинг фахрисан!», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Полшада бўлиб ўтган шахматнинг Рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида Афрўза Ҳамдамова 8 очко билан 7-ўринни эгаллади ва 22,5 минг АҚШ доллари пул мукофотини қўлга киритди.
Афрўза мусобақа ғолиби, ҳиндистонлик Хумпи Конерудан атиги 0,5 очко ортда қолди.
Мавзуга оид
20:35 / 30.12.2024
Саида Мирзиёева Ўзбекистонда даволанаётган фаластинлик болалар билан учрашди
20:58 / 28.12.2024
Магнус Карлсен жинси кийгани сабаб рапид бўйича жаҳон чемпионатидан четлатилди
02:08 / 24.12.2024
Саида Мирзиёева: «Келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг»
20:49 / 19.12.2024