Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида ўрмонзор барпо этиладиган майдон белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида «Яшил қопламалар» барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг 2020 йил 6 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудлари кесимида «яшил қопламалар» барпо этиш ҳажмлари белгиланган.
Бунда жами режалаштирилган 560 минг гектар ер майдонининг 375 минг гектарида ўрмонзор барпо этилади. Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Оролбўйи ҳудудларида 172 минг гектар ҳамда бошқа ҳудудлардаги ўрмон фондининг тоғ, водий ва тўқай ерларида 13 минг гектар майдонга дарахтлар экилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиладиган майдонларни хатловдан ўтказиш ва ўрмонзорларнинг харитасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Ўрмонзорлар барпо этиш учун зарур бўлган қўшимча ер майдонлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат ўрмон фондига берилади.
Қуйидагилар молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
- Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
- Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси (БМТ) маблағлари.
- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжат 26.11.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
15:31 / 03.01.2026
Оролбўйи ўрмонзорлари 2,3 млн гектаргача кенгайтирилади
19:14 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
19:59 / 05.04.2025