Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази ходимларини табриклади
Президент ёрдамчисининг маълум қилишича, янги давлат дастури доирасида аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади.
Фото: Saida Mirziyoyeva
Бугун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонламоқда.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева марказнинг барча ходимларини ушбу муҳим сана билан табриклади ва уларнинг ҳар кунлик фидокорона меҳнатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

"Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони профилактикаси ҳамда уни даволаш бўйича янги давлат дастури доирасида аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирамиз. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл учун бахтли оналикни кафолатлайдиган шароит яратишимизга ишонаман", дейди президент ёрдамчиси.





Мавзуга оид
11:47 / 03.01.2026
“Президентга ҳақиқатни етказадиган кўз ва қўллар керак” – Саида Мирзиёева Администрациядаги вазифалари ҳақида
17:28 / 02.01.2026
"Барча ислоҳотларимиз узоқ муддатли, тез натижа бергани бу - экология" - Саида Мирзиёева
09:46 / 02.01.2026
“Мақсадимиз — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёевадан илк катта интервю
15:03 / 20.12.2025